​Мудофаа вазирлиги спортчилари Қашқадарё вилояти биринчилигини қўлга киритди

353

28 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаМудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Миллий гвардия қўшинлари ўртасида спортнинг бокс тури бўйича Қашқадарё вилояти биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақада 69, 75, 81, 91 ҳамда 91 килограммдан юқори бўлган вазндаги спортчилар ўзаро беллашишди.

69 кг вазн бўйича кечган курашда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ спортчиси оддий аскар А. Рахмонов ИИБ спортчиси Ж.Сориев устидан ғалаба қозонди. 75, 81 ҳамда 91 кг вазнлилар ўртасида кечган муросасиз баҳсларда ҳам ЖҒМҲО спортчилари оддий аскар Хожиакбар Қодиров, Абдумалик Муҳаммедов ва Мирали Боймирзаев рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан ғалаба қозониб, вилоят биринчилигини қўлга киритишди.

91 килограммдан юқори вазн тоифасидагилар ўртасида кечган курашда ИИБ спортчиси Акмал Бозоров Миллий гвария спортчиси Файзулло Мухторовни мағлуб этди.

Мусобақа ғолиблари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ЖҒМҲО қўмондонлиги томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати