Иккинчи жаҳон уруши фахрийсининг ҳарбийларга насиҳати

14

Бугун, 15 февраль куни Мудофаа вазирлиги тиббий таъминот бошқармаси бошлиғи тиббий хизмат полковниги Абдувоҳид Азимов, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулла Бузруков, муддатли ҳарбий хизматчилар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қурбон ота Сатторов хонадонида бўлдилар.

Учрашув давомида Қурбон ота Сатторов билан дилдан суҳбат қилиниб, хотиралар ёдга олинди. Уруш вақтларида бўлиб ўтган воқеалар эсланди.

Шундан сўнг, Фарғона ҳарбий госпитали томонидан Қурбон отага соғлигини янада мустаҳкамлаши учун дори-дармонлар топширилди ва у кишининг соғликлари доимий равишда назоратда эканлиги айтиб ўтилди.

Албатта, Ватан қаҳрамонлари ҳамда ёши улуғ кексалар эьзозда бўлмоғи, уларнинг насиҳатларига эса ҳаёт йўлларимизда доимо амал қилмоғимиз лозим.

 

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати