Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисмда бир гуруҳ  нуронийлар юрт ўғлонлари билан учрашди

13

Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисм ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида 50 дан ортиқ нуронийлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрий кексалар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, ёшлар қалбида ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, буюк тарихимиз ва ота-боболаримиз меросини чуқур тарғиб қилиш, ҳарбий хизматни нуфузини янада оширишдан иборат.

Тадбир давомида нуронийлар ҳарбий қисмга ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ҳарбий хизматчилар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати