Жиззах гарнизонида “Устоз-шогирд”  анъанаси  доирасида учрашув ўтказилди

13

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан Жиззах гарнизони “Фориш” тоғ дала-ўқув майдонида “Устоз-шогирд” анъанасига асосан уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувга кўп йиллик ҳаёт ва хизмат тажрибасига эга бўлган нуронийлар таклиф этилди. Учрашув “Фориш” тоғ полигонининг инфратузилмаси, ўқув объектлари, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан бошланиб, жанговар тайёргарлик машғулотларига уланиб кетди.

Шу куни дала-ўқув майдонларида ўтказилаётган амалий отиш машғулотларига нуронийлар ташриф буюриб, ҳарбий хизматчилар билан малака алмашдилар ҳамда бевосита машғулотда иштирок этдилар.

Машғулот якунида нуронийлар ва ҳарбий хизматчилар иштирокида давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Кўтаринки руҳда ўтказилган давра сухбатида нуронийлар сўз олиб, улар томонидан босиб ўтган хизмат фаолияти йўллари ёритилиб, ҳарбий хизматчилар билан фикр алмашдилар ва келгусида тадбир иштирокчиларига ҳарбий хизматни ўташнинг шарт-шароитлари бўйича тавсиялар бердилар.

Мунозараларга бой ўтган давра сухбатидан сўнг нуронийлар ва ҳарбийлар бир пиёла чой уситида дилдан суҳбати куришди.

 

Марказий харбий округ матбуот хизмати