Нуронийлар ҳарбий қисм меҳмони бўлишди

13

Кеча, 14 февраль куни Наманган вилояти, туман ва шаҳар Нуронийлар жамғармаси раислари округ қўшинлари қўмондонинг ўринбосари бошчилигида ҳарбийлар билан учрашди.

Нуронийлар Наманган гарнизонидаги ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонинг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Шуҳрат Абдуллаев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун ҳарбий хизматчилар ва фахрийлар билан ҳамкорликда ўтказилиши лозим бўлган тадбирларнинг йўл хариталарини ишлаб чиқиш ва ўсиб келаётган ёшларни мунтазам равишда иш билан таъминлаш  борасида тўхталиб ўтди.

Нуронийлар жамғармаси раислари томонидан берилган савол ва таклифлар инобатга олиниб, Наманган вилояти ёшларининг тарбияси ва келажаги билан боғлиқ ишлар белгилаб олинди.

Наманган вилояти Нуронийлар жамғармаси раиси Икромхон Нажмиддинов ўз сўзида “албатта, бундай вазифани бизга ишонганлиги учун биз нуронийлар бугундан бошлаб бажаришимиз шарт”, дея ўз фикрларини  билдирди.

Ундан ташқари Нуронийлар жамғармаси ходимлари учун ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар мудофаа ишлари бошқарма, бўлим биноларидан хоналар ажратилди.

 

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати