Катақўрғонда “Балли аёллар” танловининг  биринчи босқичи ўтказилди

100

Каттақўрғон гарнизонида “Мен намунали ҳарбий оила бекасиман” шиори остида “Балли аёллар” кўрик-танловининг биринчи босқичи ўтказилди.

Мамлакатимизда жамиятнинг ажралмас қисми саналадиган замонавий оилани ривожлантириш, оила институтини янада мустаҳкамлаш, умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни янги босқичларга кўтариш, намунали оиланинг мезонларини белгилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда.

Танлов давомида ана шу мезонларга амал қилинди. Унда иштирок этган ҳарбий оила бекалари барча шартлар бўйича ўз билим ва маҳоратларини намойиш қилишди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари холисона баҳолаб борилди. Танлов якунига кўра, 1-ўринни  Бахтигул Саидова, 2-ўринни Маҳлиё Жакбарова, 3-ўринни Дилшода Баҳромова қўлга киритди.

Биринчи ўринга сазовор бўлган Бахтигул Саидова танловнинг округ босқичига йўлланмага эга чиқди. Ғолиблар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти