“Оила – Ватан ичра Ватан” мавзусида тадбир ўтказилди

79

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида “Оила – Ватан ичра Ватан” мавзусида комендантлик взводи ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан давра сухбати ўтказилди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтмоий қўллаб-қувватлаш, уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, яратилаётган маданий- маиший шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар йилдан-йилга яхшиланиб бораётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад ҳарбийлар оила аъзоларининг кундалик ҳаёти, аёллар орасида соғлом турмуш тарзини яхшилаш, оилавий ҳаёт, оилани жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлашдан иборат.

Мутахассислар томонидан ўтказилган давра суҳбати ва психологик тренинглар тадбир иштрокчиларида катта таассурот қолдирди.

 

Нозима МАМАТОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти