Ҳарбий госпиталда Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносиб нишонланди

73

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида  буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида шифокор ва ҳамширалар ҳамда даволанувчилар иштирокида ижодий кеча бўлиб ўтди.

Сўзга чиққанлар Темурийлар сулоласи вакили Бобур Мирзонинг шох ва шоир сифатида   қилган ишлари, ўзидан кейин қолдирган бой мероси ҳақида гапириб, унинг асарларини  ўқиб-ўрганиш  инсон маънавий дунёсининг бойишига  хизмат қилишини таъкидладилар.

Эътироф этиш керак, истеъдодли шоир ҳамда давлат арбоби,  адабиёт ва тарих, мусиқа ва санъатдан яхши хабардор бўлган.  У ижод аҳлига, касбу ҳунар соҳибларига самимий эҳтиром кўрсатиб, ҳомийлик қилган ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириб борган.

Шоирнинг ижод намуналари устида кечган қизғин баҳс-мунозаралар мазкур тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишига сабаб бўлди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти