Алишер Навоий ва Бобурга эҳтиром!

77

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейида  Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Кечани Чилонзор тумани 7-сонли бошланғич мусиқа ва санъат мактаби доирачилари гуруҳи очиб берди.  Улуғ алломалар ижоди ҳақида филология фанлари номзоди Юсуф Турсунов қизиқарли маълумотларни  айтиб берди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Махсус авария  тиклаш  бошқармасининг “Импульс” ансанбили хонандалари  дилтортар ғазалларга басталанган куй-қўшиқлардан куйладилар.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг иқтидорли талабалари Алишер Навоий  ва Бобур қаламига мансуб асарлардан парча ижро этдилар.

Фаол иштирок этган филолог ва талабаларга музей томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Шоҳсанам НИШОНОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти