Психологик машғулотлар руҳий мувозанатни тиклашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади

39

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ бошқарув аппарати психолог ва социологлари округ ҳарбий қисмларининг бирида йигитлик бурчини ўтаётган бир гуруҳ муддатли ҳарбий хизматчилар билан машғулотлар ўтказишди.

“Темперамент типлари” ва “Шахснинг шаклланиши” мавзусида қилинган маърузалар қатнашчилар учун маълумотлар манбаи вазифасини ўтаган бўлса, ўйин шаклида ўтказилган психологик машғулотлар уларнинг руҳий мувозанатини тиклашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Аскарларнинг “Мевали салат” ва “Лидерни топ” сингари бир-биридан қизиқарли ўйинлар жараёнидаги эркин ва самимий ҳаракатларидан уларнинг руҳиятида зўриқиш ҳамда стресс ҳолатлари заррача қолмаганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Айни шунинг ўзи машғулотлар мақсадининг рўёбидир.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати