Тошкент ҳарбий округи тарғибот гуруҳи томонидан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

9

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган Республика телевидение ва радио касб-ҳунар коллежида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Унда захирадаги полковник В.Комисаров, подполковник Олим Йўлдошев,  АҚШ да ўтказиладиган «Энг яхши жангчи» ҳарбий танлови ғолиби кичик сержант Зуҳриддин Очилов ва бошқалар иштирок этди.

Сўз олганлар ўзлари мисолидаги тажриба ва ютуқлар ҳақида сўзлаб, ёшларга шижоат ва ғайрат бахш этишди.

Тадбир давомида  Чирчиқ гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан мусиқий чиқишлар  намойиш этилди.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати