Мен Ватан ҳимоячисиман

43

Юнусобод тумани 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан “Мен Ватан ҳимоячисиман” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ота-оналар қатнашди.

Тинчлик сўзи Ватанга муҳаббат тушунчаси билан доимо ёнма-ён келади. Тинчлигимизни сақлаш, юрт фаравонлигига ҳисса қўшиш ҳар бир мард йигитнинг шарафли бурчидир.

Бўлажак Ватан ҳимоячилари бўлган болаларнинг саҳна кўринишлари, юртимиз сарҳадлари ҳақидаги қўшиқлари тадбир қатнашувчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти