Ватан ҳимояси муқаддас бурч

27

Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари  қўмондонлиги ходимлари билан  пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган 154-сонли умумтаълим мактабида “Ватан ҳимояси муқаддас бурч” номли учрашув бўлиб ўтди.

Соҳа ходимлари шарафли касбга  қизиққан ўқувчиларнинг саволларига жавоб беришди.

– Ҳарбий хизматни 1986-1989-йиларда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида ўтаганман. Ҳирот шаҳрини дунёга танитган инсон шубҳасиз сўз мулкиниг султони ҳазрат Алишер Навоийдир. Навоийнинг ҳаққи-ҳурмати унинг юртига қурол билан борганим кўнглигмга оғир ботади. Бироқ ҳиротликларнинг кўпчилиги Навоийни билмайди. Уларда ўқиш имконияти йўқ, тинчлик йўқ. Шукурки бизда тинчлик. Ҳар қанча ўқисак, тинчликнинг қадрига етсак арзийди, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир  Мирзо Карим.

Мактабнинг истеъдодли ўқувчилари томонидан куйланган ватанпарварликни тараннум этувчи қўшиқлар тадбирга янада завқ бағишлади.

Шоҳсанам НИШОНОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти