Генерал қайноналар мукофотланди

28

Қуролли Кучлар академиясида “Менинг қайнонам генерал” реалити-шоусида иштирок этган бир гуруҳ “генерал қайноналар” муносиб тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги тизимида фаолият олиб борувчи ҳарбий қизлар қайноналари билан ушбу шоуда фаол қатнашди. Ўн кун тасвирга олинган кўрсатувда ҳарбийлар қизлар уйда қандай келин эканлигини намойиш қилишди.

 

Ниҳоят синовларда тобланган  иштирокчилар тақдирланди. Унга кўра биринчи ўринни “генерал қайнона” Қумри Абдураҳмонова ва лейтенант Дилшода Раҳимжонова қўлга киритди.

Эл ардоғидаги санъаткорлар куй-қўшиқлар  орқали иштирокчиларни табриклади. Аудитория уларни  самимий табассум ва олқишлар билан қўллаб-қувватлаб турди.

Ғолиб ва иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шоҳсанам НИШОНОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти