Навоий гарнизонида байрам тантанаси ўзгача руҳда ўтди

13

Кеча, 14 январь куни Марказий ҳарбий округга қарашли Навоий гарнизонида байрам тантанаси ўзгача руҳда ўтди.

Дастлаб, округ қўмондонлиги ва бошқа қўшин турлари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.

Шундан сўнг, “Ёшлар кўлида” ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

– Ватан ҳимоячилар куни умумхалқ тадбири сифатида юртимиз бўйлаб катта тантана билан ўтмоқда, – дейди майор Шаҳобиддин Усмонов. – Навоий гарнизонида ҳам кенг жамоатчилик билан мазкур сана муносиб кутиб олинди. Қурол-аслаҳа кўргазмаси, қўл жанги чиқишлари, айниқса, спорт тадбирлари каттаю кичик учун қувончли бўлди.

Тантанали тадбирда “Фарҳод” маданияти саройида вилоят хокими томонидан бир гуруҳ ҳарбийлар тақдирланди.

Концерт дастури ҳамда байрамона дастурхон ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати