Фарғона вилоятида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди

23

Бугун, 14 январь куни Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоятнинг барча куч тузилмалари, вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фахрийлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Тадбирда Фарғона гарнизонида жойлашган Қуролли Кучларнинг куч тузилмалар ҳарбий хизматчилари тантанали саф билан ўтишди.

Байрамга бағишланган концерт дастури Фарғона шаҳридаги И.Каримов номидаги санъат ва театр концерт саройида бўлиб ўтмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати