Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар тақдирланди

10

Бугун, 13 январ куни Тошкент ҳарбий округида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали кеча ташкил этилди.

Унда округ қўшинлари қўмондолиги вакиллари, фахрийлар, Чирчиқ гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ва ансамбли, қатор таниқли хонандалар, сўз усталари иштирок этди.

Тантанали маросимни округ қўшинлари қўмондони полковник Зокиржон Сайфудинов очиб берар экан, барчани Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Тошкент ҳарбий округи ташкил топган сана билан муборакбод этди.

Сўзга чиққан фахрийлар Қуролли Кучларимиз ташкил этилиши, Тошкент ҳарбий округининг илк паллаларидаги жараёнлар ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

Тадбир давомида округ қўмондонлиги томонидан ўтган йил давомида юқори натижаларга эришган бир қатор ҳарбий хизматчилар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди. Шунингдек, бир қатор ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тантанали равишда топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида ҳарбий оркестр, “Навқирон” гуруҳи томонидан гўзал куй-қўшиқлар янграб ўтди. “Қаҳқаҳа” гуруҳининг ҳазиллари эса барчага хуш кайфият улашди.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати