Ҳарбийлар иштирокида “Ватанпарварлик акцияси” ўтказилди

9

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Қашқадарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм шахсий таркиби, туман ҳокимлиги, шунингдек кенг жамоатчилик вакилларининг ҳамкорликдаги ташаббуси билан “Ватанпарварлик акцияси” ўтказилди.

Ҳарбий техникалар намойиши, қўл жанги кўргазмали чиқишлари билан барчанинг диққат-эътиборини тортган мазкур тадбир 400 нафардан ортиқ ёшларни бирлаштирди.

Айниқса, Ватан посбонларининг чиқишларини томоша қилган болакайларнинг қувончини сўз билан ифода этиб бўлмайди. Юртимиз байроғини баланд кўтарган ҳарбийларни кўрган бу кичкинтойлар келажакда албатта ҳарбий бўламан дея юракларига туккан бўлсалар не ажаб.

Тадбирнинг иккинчи қисмида жанговар-хизмат фаолиятида муваффақиятга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тақдирландилар.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун санъат усталари иштирокида концерт дастури шамойиш қилинди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати