Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди

66

Ҳар йили Ватан ҳимоячилари байрами ҳамда Хотира ва Қадрлаш куни арафасида соҳибқирон Амир Темур пойига гулчамбар қўйиш анъана тусига кириб қолган.

Қуролли Кучлар академияси шахсий таркиби бу анъанани давом эттириб, буюк саркарда хотирасини яна бир марта ёдга олишди.

Тантанали маросимда Давлатимиз мадҳияси янграб, соҳибқирон Амир Темур ҳайкали қаршисида академия шахсий таркиби ҳамда фахрийлар саф тортишди. Курсантлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида соҳибқирон Амир Темур пойига гулчамбар қўйишди.

Шундан сўнг полковник Иқболжон Абдураҳмонов, подполковник Даврон Усмонов, подполковник Камилжон Насиров ва академиянинг 3-босқич курсанти Шохруҳ Болиқулов ўз чиқишларида буюк саркарданинг ҳаёт йўли, ҳарбий стратегияси, ўгитлари ва халқимиз учун қолдирган бой мероси ҳақида тўхталиб ўтишди.

Айниқса, курсант Шохруҳ Болиқулов томонидан ўқиб эшиттирилган Ватан, Амир Темур ҳақидаги шеърлари гул қўйиш маросимига келганлар ва бу вазиятни катта қизиқиш билан кузатиб турган пойтахтимиз меҳмонларининг олқишига сазавор бўлди.

Маросим якунида Қуролли Кучлар академияси шахсий таркиби Амир Темур музейи, у ердаги бой тарихий экспонатларни томоша қилишди.

Мудофа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти