Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари иштирокида “Бизнес форум” бўлиб ўтди

17

Марказий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида “Бизнес форум” бўлиб ўтди.

Унда гарнизондаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари иштирок этди. Тадбирда муваффақиятга эришган ёш тадбиркор ва блогерлар билан тадбиркорлик ва бизнес ҳақида сўз юритилди.

“Бахмал корпус” МЧЖ раҳбари, ёш тадбиркор Абдулла Баҳромов ўз фаолияти ва муваффақият сири ҳақида, дастлаб бизнесини йўлга қўймоқчи бўлганида дуч келган муаммо ва қийинчиликлар ҳақида гапириб, йўл-йўриқлар берди. Ёшлар тадбиркорликни қандай бошлаш керак? Бизнесдаги энг катта хатолар нималардан иборат? Ғояни қандай амалга ошириш керак(?) каби саволларга  батафсил жавоб олишди.

“Ўзбекистон биз ёшлар қўлида” У-Репорт лойиҳаси ҳақида ҳам ҳарбий хизматчилар тушунчага эга бўлишди. “Бизнес форум”да ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш маркази раҳбари томонидан тадбиркорлар ва бизнесменларга берилаётган кенг имкониятлар ва уларга яратилаётган шароитлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари ёш тадбиркор ва блогерлар ҳам тадбиркорлик ва бизнес бўйича ўз фикр ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати