Талабалар Қуролли Кучлар академиясига экскурсия уюштиришди

60

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон халқаро Ислом академияси талабалари ва ўқитувчилари Қуролли Кучлар академиясига экскурсия уюштиришди.

Академия масъул офицери майор Холмуҳаммад Жўрабоев меҳмонларга бу ердаги биноларнинг тарихи, жойлашиши, янги барпо этилган иншоотлар ҳақида гапириб берди. Ўз навбатида академиянинг курсантлари меҳмонларга таълим даргоҳи ўтмиши ва ҳозирги кунгача бўлган тарихи ҳақида маърузалар қилишди.

Ҳарбий йўналишдаги таълим масканида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш, жанговар қурол-аслаҳалар кўргазмаси, академия музейига қилинган саёҳат, курсантлар томонидан намойиш этилган турли чиқишлар Ислом академияси талабаларида унутилмас тассурот қолдирди.

Айниқса 3-курс курсантлари томонидан фахрий қоровул чиқишлари ва қўл жанги бўйича намойиш этилган машқларни Ислом академияси талабалари олқишлаб туришди.

Халқаро Ислом академияси талабалари Қуролли Кучлар академиясига қилинган экскурсия давомида ўзларини ҳақиқий маънода Ватан ҳимоячилари сифатида ҳис этишди.

Чунки бу ҳолат уларнинг Ўзбекистон байроғи ва #Islom Akademiyasi. #Vatanimga xizmat qilaman! хештеги билан тушган эсдалик суратида акс этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти