Ҳарбий хизматчилар муносиб тақдирланди

67

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳарбийларни тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Тадбирда Мудофаа вазирининг ўринбосари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Ахмад Бурхонов иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан қизғин табриклади. Шунингдек, у 2019 йил Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари тизимида эришилган ютуқ ва камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб, ўтиш жараёнида қўлга киритилган муваффақиятларда ўзини кўрсатган ҳарбий хизматчиларга ташаккур билдирди.

Шундан сўнг, бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Тадбирнинг маданий қисмига бағишланган дастур давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамблининг хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти