Ватан ҳимоячилари куни мактабгача таълим муассасасида ва ҳарбий билим юртида кўтаринки руҳда нишонланди

10

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Чирчиқ шаҳридаги “Эртаклар дунёси” номли мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳарбий хизматчилари, боғча тарбияланувчилари ҳамда  ота-оналар иштрок этди.

Байрам тадбири кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Унда болажонлар ўзларининг шеър, рақс, куй-қўшиқлари ва жанговор кўргазмали чиқишлари билан ҳарбийларни муборакбод этишди. Шунингдек “Кичик ошпазлар” тўгараги аъзолари танк кўринишидаги ширинликлари билан ҳарбий акаларини қутладилар.

Бундай тадбирлани ўтказишдан мақсад, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни миллий армиямизга бўлган қизиқишини ҳамда ишончини янада шакллантиришдан иборат.

Шу куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Очиқ эшиклар куни” ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳардаги умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди.

“Очиқ эшиклар куни” муносабати билан билим юртида амалга оширилган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчи ва курсантлар учун яратилган шарт- шароитлар, ўқув биноларидаги моддий техник база ҳамда  қурол-аслаҳалар тўғрисида тўлақонли маълумотга эга бўлдилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида ташкил этилган фахрий қоровул ва ҳарбийларнинг жанг санъати бўйича кўргазмали чиқишлари йиғилганларда хуш кайфият бахш этди.

Нозима МАМАТОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти