Каттақўрғонда Ватан ҳимоячилари байрами кенг нишонланмоқда

11

Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Каттақўрғонда ҳам ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, артиллериячилар ҳарбий қисми ҳарбий хизматчилари Каттақўрғон шаҳри ва Пайшанба туманида ҳарбий техникалар парадини ўтказишди. Пайгшанба тумани ҳокимлиги олдида ёшлар учун ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиши бўлиб ўтди. Унда 500 дан зиёд фуқаролар иштирок этди.

Туман маънавият ва маърифат марказида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан катта концерт дастури бўлиб ўтди ва унда намунали ҳарбий хизматчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Байрам арафасида Каттақўрғон драма театрида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва фарзандлари ўртасида “Энг гўзал рақс” ва расм чизиш ҳамда мусиқа асбобларида куй ижро этиш бўйича танловлар ўтказилиб, ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти