Ғазалкентда “Ватанпарварлик ойлиги” тадбири катта шодиёнага айланиб кетди

9

Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳрида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида катта маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, шаҳардаги мактаб ва коллеж ўқувчи ёшлари ҳамда шаҳар аҳли фаол иштирок этди.

Тадбир ҳарбий техникалар намойиши билан бошланди. Ёшларнинг зирҳли техникалар ва шарафли касбга бўлган қизиқиши улар бераётган саволлардан ҳам англашилиб турибди.

Шундан сўнг, шаҳарнинг истеъдодли жажжи болажонлари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишларга навбат берилди. Ҳарбийлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар эса барчага кўтаринки кайфият улашди.

Ватан ҳимоячиларининг қўл жанги чиқишлари йиғилганлар томонидан мамнуният билан қарши олинди.

Ҳа, Ғазалкентда ватанпарварлик тадбири шундай бўлди.

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти