Термиз давлат университетида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

61

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Термиз давлат университетида Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Ҳарбий хизматчилар томонидан тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилиш тарихи, ҳарбий хизматчилар учун яратилган имкониятлар, ижтимоий ҳимоя ва бошқа янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари учун университетнинг қувноқлар ва зукколар жамоаси томонидан концерт дастури, талаба қизлар томонидан қўл жанги саҳна кўринишлари намойиш этилди ҳамда талаба ва ҳарбийларнинг  Ватанни мадҳ этувчи шеърлари тингланди.

Тадбир якунида энг фаол иштирокчи талаба, ҳарбий хизматчи ва фахрийларга Термиз давлат университети раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти