Хитойда ўқиётган турли давлат ҳарбийлари байрам муносабати билан Ўзбекистон ҳарбийларига видеотабрик йўллади

65

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Хитой Халқ Республикасида малака ошираётган ўзбекистонлик ҳарбийлар хорижлик курсдошларига байрам тадбири ўтказиб берди.

Хусусан, Жиангсу вилояти Куншан шаҳрида жойлашган Кадрларни қайта тайёрлаш унверситетида ўзбекистонлик ва хорижлик ҳарбий хизматчилар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш мақсадида кейинги уч йилда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

– Мен юртингиз тарихи ва ундаги оламга машҳур қадимий шаҳарлари ҳақида кўп эшитганман. Бугунги тадбирдан кейин, албатта, Ўзбекистонга боришга ва ундаги қадимий шаҳарларни зиёрат қилишга қарор қилдим, – дейди университет профессори полковник Чу Пан

Тадбир якунида непаллик майор Дев Чанг, Туркия вакили капитан Меҳмед Саломи, Вануату мамлакатидан келган катта лейтенант Патрит Ваню, суданлик капитан Муҳаммад Элтижон, Фижий вакили катта лейтенант Франcуэс Валентине ҳамда эквадорлик капитан Лулан Ливидо Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон ҳарбийларига ўзига ҳос усулда видеотабрик йўллашди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти