Каттақўрғонда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳамда ижтимоий ҳимоя тадбирлари юксак савияда ўтди

56

Каттақўрғон педагогика коллежида шаҳар ҳокими Музаффар Ҳашимов ва шаҳар жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда шаҳар ёшлари билан бирга артиллериячилар ҳарбий қисмининг  30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишди.

Учрашув давомида Ватан ҳимоячилари кунини юксак савияда ўтказиш, ёшлар ва ҳарбийлар бирдамлигини таъминлаш ва ёшларни қизиқтирган масалалар бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.

Шу куни артиллериячилар ҳарбий қисмига ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қуватлаш мақсадида Самарқанд ҳарбий госпитали ҳамда Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 20 дан ортиқ мутахассис-шифокорлар ташриф буюришди.

Улар 400 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчининг оила аъзолари, фарзандлари учун бепул ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти