Ёшлар ижод саройи ҳарбийлар ва ўқувчи-талабаларни бирлаштирди

23

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Мудофаа вазирлиги Ёшлар иттифоқи боланғич ташкилоти томонидан “Ватанпарварлик – олий фазилат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларининг ўқувчи-талабалари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Оркестр садолари остида бошланган тадбирда элимиз ардоғидаги санъаткорлар, ашула ва рақс гуруҳлари ўзларининг бадиий чиқишлари билан тадбирга файз бағишлади.

Қуролли Кучлар академияси курсантлари томонидан Соҳибқирон Амир Темур ҳаётига оид саҳна кўриниши эса олқишлар билан кутиб олинди.  

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти