Ҳарбий фахрийлар ва ёшлар учрашуви

13

Бугун, 9 январь куни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгашининг фаоллар залида Тошкент ҳарбий округи Фахрийлар кенгаши билан ҳамкорликда “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий тадбирга ташриф буюрган бир гуруҳ фахрийлар ёшлар ва Чирчиқ давлат педагогика институтининг талабаларига ўз хизмат фаолиятлари, масъулиятли ва шарафли хизмат йўллари, ватанпарварлик, Ватанга фидойилик тўғрисида гапириб беришди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига истефодаги ҳарбий фахрийлардан атрофлича жавоб олдилар.

Тадбир сўнггида “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасаларининг спортчилари ҳамда Чирчиқ давлат педагогика институти талабалари томонидан ватанпарварликни тарғиб этувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти