Навоий гарнизонида 60 нафар ҳарбий хизматчига янги уйлар топширилди

21

Кеча, 10 январь куни Марказий ҳарбий округга қарашли Навоий гарнизонидаги 60 нафар ҳарбий хизматчи ва фахрийга тантанали равишда янги уйлар калитлари топширилди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни арафасида 60 нафар ҳарбий хизматчи ва фахрийга 5 қаватдан иборат 2 ва 3 хонали янги уйларнинг калити топширилиши қўшалоқ байрам бўлди.

Шунингдек, тадбир давомида Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов, Марказий ҳарбий округ қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Улуғбек Дўсматов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари хонадон эгаларининг уйида меҳмон бўлишди.

Санъаткорлар ижросидаги концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати