Аскар оналари шарафланди

15

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган “Аскар оналарини шарафлаймиз” тадбири юзлаб аскар оналарига чексиз шодлик улашди.

Ҳарбий оркестр садолари остида ўзгача ҳурмат билан кутиб олинган меҳмонлар шарафига тўкин дастурхон ёзилди. Сўзга чиққанлар, тадбирнинг мўътабар меҳмонлари шаънига ўзларининг илиқ фикрларини айтишди, самимий тилакларини билдиришди.

Аскар оналарига тақдим қилинган эсдалик совғалар айтилган эзгу фикрларга ҳамоҳанг бўлди.

Тадбир давомида элимиз суйган санъаткорларнинг концерт дастури намойиш этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, болажонлар томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар кечага янада файз бағишлади.

Ўн тўрт нафар муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскарларнинг кутилмаганда даврага кириб келиши байрам тадбирининг энг эсда қоларли ва ҳаяжонли они бўлди. Юраклар ҳапқирди, кўзлардан севинч ёшлари қўйилди.

Шу куни тадбир ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти