Ҳарбий шифокорлар талабалар билан учрашишди

21

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталининг бир гуруҳ ходимлари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ташриф буюришди.

Ташриф давомида ҳарбий шифокорлар университет фаолияти ва ўқув жараёни билан яқиндан танишдилар. Иқтидорли талабаларнинг мутахассисликлари бўйича амалга ошираётган иннавацион ишларини юқори баҳолаб, уларга муваффақият тилашиди.

Самимий суҳбат давомида ҳарбий шифокорлар талабаларга миллий армиямизнинг тарихи ва бугуни ҳақида гапириб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти