Самарқанд “Темурбеклар мактаби” ғолиб

8

“Темурбеклар мактаби” – жаранглашини қаранг!

Бугун ушбу таълим муассасаларига ҳавас қилмайдиган ёшларни топиш мушкул. Муқаддас даргоҳда таҳсил олувчилар нафақат ҳарбий ҳаётга жисмонан чиниқиб тайёрланадилар, балки ақлан ривожланиб, барча фанлардан ўзлаштиришда намуна эканликларини кўрсатмоқдалар. Бинобарин, яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳам ғамхўрликка муносиб жавоб қайтариш лозимлигини англатади.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари ўртасида математика ва физика фанларидан олимпиада (иккинчи Республика босқичи) ўтказилди.

Унда сараланган ёшлар яна бир бор сараланди. Иштирокчиларнинг барчаси жиддий тайёргарлик кўрган, аниқ фанларнинг сир-синоатларини чуқур ўзлаштирганди. Шунинг учун ҳам бундай синовларни мағлубиятсиз дейиш мумкин. Чунки ўзлаштирилган билим ва кўникма ҳар қандай натижада ҳам сиз билан қолади.

Қизғин кечган олимпиадада биринчиликни қўлга киритган Самарқанд “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари келгусида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтадиган халқаро олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

2-ўрин Фарғона “Темурбеклар мактаби”, 3-ўрин эса Урганч “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларига насиб этди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти