Марказ тарғибот гуруҳи томонидан кўргазмали машғулот ўтказилди

11

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида тарғибот гуруҳи томонидан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар ва кўргазмали машғулотлатлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Самарқанд давлат университетида ўтказилди. Тадбирда  тарғибот гуруҳи томонидан университет талабаларига ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилди ва улар ҳақида маълумотлар берилди.

Яна бир тарғибот гуруҳи Самарқанд шаҳридаги 32-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Ўқувчиларга ватанпарварлик руҳидаги видеороликлар намойиш этилди. Ўқувчилар ҳам Ватан тўғрисидаги шеърларини айтиб, тадбирга кўтаринки руҳ бағишлашди.

“Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан юртимиз бўйлаб ўтказилаётган бу каби тадбирлар армия ва халқ якдиллигини ҳамда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ,  марказ пресс-атташеси