Чирчиқда “Жалолиддин Мангуберди авлодларимиз” спорт эстафета мусобақалари ўтказилди

12

Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида талабалар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида “Жалолиддин Мангуберди авлодларимиз” шиори остида спорт эстафета мусобақалари ўтказилди.

Унда Чирчиқ давлат педагогика институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Чирчиқ шаҳар 2-,6-,10-,25-,14-,13-сонли умумтаълим мактаблари ўзаро беллашдилар.

Беллашувларни Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши, “Маҳалла” жамғармаси вакиллари кузатиб бордилар.

Якуний натижаларга кўра, олий таълим муассасалари ўртасида Чирчиқ давлат педагогика институтининг “Алгаритм” жамоаси фахрли 1 ўринни, Ўзбекистон давлат жисмоний  тарбия ва спорт университетининг “Олимп” жамоаси 2 ўринни; мактаблар ўртасида кечган баҳсларда 2-сонли мактабнинг “Темурбеклар” жамоаси 1-ўринни, 10-сонли мактабнинг “Шунқорлар” жамоаси 2-ўринни, 6-сонли мактабнинг “Лочинлар” жамоаси 3-ўринни   эгаллади.

Ғолиб жамоаларга ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати