Туристларга гуллар, ёшларга тарғибот материаллари – ҳарбий хизматчилар Регистон майдонида

82

Марказий ҳарбий округга қарашли Самарқанд шаҳридаги сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилари томонидан “Регистон” майдонида ўзгача тадбир ўтказилди.

Самарқанд шаҳридаги “Регистон” майдонида хорижлик сайёҳлар ва ёшларга ватанпарварлик руҳидаги тарқатма материаллар ва гуллар улашилди.

Миллий армиямиз ҳақидаги ўзгаришлар билан қизиққан йигитларга батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, ҳарбийлар давлат транспорт воситаларида, аҳоли дам олиш масканларида ҳам тарғибот ва ташвиқот тадбирини давом эттиришди.

 

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати