Термизда ўтказилган ватанпарварлик фестивалида 5000 га яқин ёшлар ва ҳарбийлар иштирок этди

59

Термиз шаҳрида Ватан ҳимоячилари куни арафасида ҳарбий- ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

Фестивални Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Чори Бегимқулов очиб берди ва байрам билан воҳа аҳлини табриклади.

Шундан сўнг, Жанубий оператив йўналиши бошқарув гуруҳи бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Зуфар Юсупов сўзга чиқиб, байрам билан барча ёшларни табриклаб, фестиваль режасини ўқиб етказди.

Фестивалда Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилари саф қўшиқлари билан Термиз кўчалари бўйлаб Сурхон ёшлари олдидан ўтишдилар.

Шундан сўнг ҳарбий қисмлар томонидан тайёрланган қўл жанги саҳна кўринишлари, ҳарбий ҳаваскор бахшилар чиқишлари ёшларга эътиборига намойиш этилди.

Ёшлар ҳарбий қисмларда мавжуд бўлган замонавий техника ва қурол-яроғлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир сўнгида ҳарбий техникалар саф тортиб, Термиз шаҳри бўйлаб парад уюштирилди.

Фестивалда 2000 га яқин уюшмаган ёшлар, 500 га яқин ҳарбийлар, 1000 нафар маҳаллий ахоли, 1200 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти