Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчиларини вилоят ҳокими байрам билан қутлади

134

Бугун, 9 январь куни Марказий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳарбий хизматчилари билан учрашди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Қаҳрамон Ачилов ўз сўзида ҳарбий-маъмурий сектор билан ҳамкорликда бугунги кунда янги кўринишдаги ҳарбий қисм ва полигонлар бунёд этилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ҳарбийларни байрам билан қутлади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар Низом Мамажонов вилоят ҳокимини ҳарбийлар номидан Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.

Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда илғор натижа кўрсатган ҳарбийлар вилоят ҳокими томонидан рағбатлантирилди.

Шундан сўнг ҳоким ҳарбийлар билан аскарлар ошхонасида тушлик қилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати