Иншолар танлови ва интеллектуал ўйин ўтказилди

38

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Самарқанд гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальонида иншолар танлови ва “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Дастлаб ҳар бир бўлинмадан икки нафардан жами 16 нафар хизматчи саралаб олиниб, танлов шартлари ва қоидалари эълон қилинди. Шундан сўнг “Конституция – бош қомусимиз” мавзусидаги иншолар танловига старт берилди.  Tанлов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими масъул ҳодимлари томонидан баҳоланиб борилди.

Параллел тарзда ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини қизиқарли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. “Aдолат” ҳамда “Шунқорлар” жамоасига ҳакамлар ҳайъати томонидан 10 тадан савол берилди. Ҳар бир саволга тўғри жавоб 5 балли тизимда баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра, иншолар танловида “Aдолат” жамоаси энг илғор деб топилган бўлса, интеллектуал ўйинда эса мутлақ ғолиблик 45:41 ҳисобида “Шунқорлар” жамоасига насиб этди.

Ғолиб бўлинмалар фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Tанловда фаол иштирок этган аскарларнинг уйига ташаккурнома юборилди.

 

Mарказий ҳарбий округ матбуот хизмати