Ҳарбийларнинг оилалари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

49

Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Сурхондарё вилояти халқ таълими, мактабгача таълим, Фуқароларга ҳақиқий далолатнома ёзиш (ФҲДЁ) бўлимлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари иштирок этди.

Тадбирни Жанубий оператив йўналиш бошқарув гуруҳи хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис, Қуролли Кучлар хизматчиси Ҳулкар Хуррамова олиб борди.

Сўзга чиққанлар бугунги кунда оила маданияти, фарзанд тарбияси, ёшларнинг қизиқишлари каби масалалар бўйича гапириб, бу борада мавжуд қарор ва қонунларнинг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга етказишди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавобларни олдилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти