Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмида спорт мусобақалари ўтказилди

86

Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар, уюшмаган ёшлар, мактаб ва коллеж ўқувчилари иштирокида Қомусимизнинг 27 йиллигига бағишланган спорт мусобақалари ташкиллаштирилди.

Мусобақа иштирокчилари волейбол, тош кўтариш, ҳарбийлаштирилган эстафета, қисқа ва узоқ масофага югуриш каби спорт турлари бўйича жамоаларга бўлиниб, ўзаро куч синашди.

Ушбу мусобақалар ёшларни ўзаро бирлаштира олиши, уларнинг ҳамфикр ва ҳамжиҳатликка, якдиликка ундаши билан ҳам аҳамиятлидир.

Ғолиб ва совриндорлар фахрий ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати