Ҳарбийларнинг руҳий ҳолати дала машқларида синовдан ўтди

60

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларида хизматни ўтаётган ҳарбийларнинг барчаси юқори жисмоний тайёргарликка ва мустаҳкам руҳиятга эга десак муболаға бўлмайди.

Дала ўқув майдонида ташкил этилган руҳий тўсиқлар йўлагидан ўтиш жараёни бунинг яққол исботи бўлди. Қўққисдан уюштирилган ўқув машғулоти давомида жанговар шайликка келтириш, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, тўсиқлардан белгиланган муддатда ўтиш каби машқлар бенуқсон бажарилди.

Жанг майдонига яқин муҳит яратилган жараёнда саросимага берилмаган ҳолда ҳаракатланган ҳарбийлар машғулотни юқори савияда якунлашди.

Шундан сўнг ҳарбий қисм психологи томонидан стрессдан ечиш машқлари ўтказилиб, Ватан ҳимоячиларининг руҳий ҳолатлари назорат қилинди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати