Урганч “Tемурбеклар мактаби”да иншолар танлови ўтказилди

53

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ Урганч “Tемурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан  “Конституция – олий қомусимиз!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Унда лицейнинг  1-2 курс ўқувчилари иштирок этди.

  • Бош қомусимизда келтирилган қоидаларни уқтириш, унинг мазмун-моҳиятини тўғри тушунтиришга доир турли тўгаракларни тез-тез ташкил қилиб туриш орқали ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириб бориш бугунги куннинг муҳим талабидир, – дейди тўгарак раҳбари Гулноза Сапаева. – Хусусан, мазкур танлов ана шундай мақсадлар сирасига киради.

Танлов сўнгида ғолиблар аниқланиб, уларга эсдалик совғалари ҳамда мақтов ёрлиқлари топширилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти