Ҳарбийлар ўртасида иншолар танлови ўтказилди

107

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарақанд вилояти ташаббуси билан 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар  ўртасида “Мадрлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида иншолар танловининг туман босқичлари ўтказилди.

Танловни  шаффофлик билан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи Самарақанд вилояти ҳарбий кенгаши бошланғич ташкилоти фаолиятини мувофиқлаштирув бўлими бошлиғи капитан Х.Ғозиев таклиф этилди.  Танловдан  муваффақиятли ўтган ҳарбий хизматчиларга кейинги босқичларга йўлланмалар берилади.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг туман босқичида 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган 21 нафар ҳарбий хизматчига кейинги босқич учун йўлланма берилади.

Шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар

Хайрулло ЎЛМАСОВ,  марказ пресс-атташеси