Каттақўрғон полигонида ўтказилган машғулотда ўқувчилар иштирок этди

66

Mарказий ҳарбий округга қарашли “Каттақўрғон” дала-ўқув майдонида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бағишланган кўргазмали машғулотлар ўтказилди.
Унда Каттақўрғон шаҳридаги бир қатор умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этди.


Хусусан, “Tемурбек ворислари” синф ўқувчилари у ерда ташкил этилган ҳарбий машғулотлар ҳамда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Айтиб ўтиш жоиз, “Каттақўрғон” полигони ҳудуди ва салмоғи жиҳатидан республикамиздаги энг катта дала-ўқув майдони ҳисобланади.
                                                                Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий                                                                  коммуникациялар департаменти