Марказий ҳарбий округда харбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилмоқда

46

Марказий ҳарбий окург қўшинлари қўмондонининг кўрсатмасига асосан, харбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлик машғулотлари бўйича белгиланган меъёрлар асосида билим ва кўникмалари синовдан ўтказилмоқда.

Ўтказилаётган синов машғулотлари ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, улар орасидан энг илғорларини аниқлаш ҳамда касбий маҳорати ва билимларини янада юксалтиришга қаратилган.

Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар тактик, отиш, жисмоний тайёргарлик, ҳарбий топография ва техник тайёргарлик бўйича белгиланган амалий синов машиқларини топширдилар.

Синов машғулотининг яна бир амалий қисми “Сазаган” дала-ўқув майдонида бўлиб ўтмоқда. У ерда ҳарбий хизматчилар нишонларга ўқ отиш, граната улоқтириш, ҳайдовчилик маҳоратлари каби машғулотлардан синовдан ўтишмоқда.

Ўқув машғулотлари округ бошқарув аппарати масъул офицерлари томонидан баҳоланиб борилмоқда.

Марказий харбий округ матбуот хизмати