“Регби – 15”: Тошкент ҳарбий округи жамоаси кетма-кет ғалаба қозонмоқда

44

Кеча, 29 ноябрь куни “Регби – 15” спорт тури бўйича  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги очиқ чемпионатига старт берилди.

Мазкур чемпионатда Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари, олий ҳарбий таълим муассасалари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги, шунингдек, куч тузилмаларининг жами  12 та жамоалси ўзаро беллашмоқда.

Тошкент ҳарбий округининг “Лочин” жамоаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси жамоаси устидан 39:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритган бўлса, Марказий ҳарбий округ жамоаси билан кечган баҳсларда 29:6 ҳисобида пешқадамликни қўлга киритди.

Чемпионлик учун қизғин кечаётган баҳслар жорий йилнинг 4 декабрь кунигача давом этади ва ғолиблар аниқланади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу кунгача Тошкент ҳарбий округи Регби жамоаси Ўзбекистон чемпионлигини ўзида сақлаб келмоқда.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати