Навоий гарнизонида харбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди

53

“Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан Марказий ҳарбий округнинг Навоий гарнизонида фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ҳамда умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Навоий вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ходимлари, фахрийлар кенгаши ва жамоатчилик кенгаши аъзолари, ДХХ, ИИБ, Миллий гвардия, Чирчиқ олий ҳарбий танк муҳандислик-қўмондонлик билим юрти офицерлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Сўз олганлар томонидан қисқа муддатда мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, чегараларимиз дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ҳамда осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиямиз барпо этилгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, улар ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилган ёшларнинг ишга жойлашиши ва олий ўқув юртларига ўқишга кириши учун яратиб берилган имтиёзлар ҳамда“Темурбеклар мактаби” фаолияти  ҳақида фикр юритилди.

Давра суҳбати давомида ҳарбийликка иштиёқи баланд ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан муносиб жавоб олишди.

Тадбир якунида харбий хизматчилар томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати