Жами 120 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этган мусобақада ғолиблар муносиб рағбатлантирилди

45

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг бирида мини футбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Унда 12 та жамоа 10 нафардан иштирокчи, жами 120 та ҳарбий хизматчи қатнашиб, ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўйин давомида ҳар бир спортчи ўз маҳоратини намойиш этган ҳолда, мусобақанинг қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлишини таъминлади.

Беллашувда жамоалар орасидан энг кучли ўйин кўрсатган таркиб муваффақиятга эришди.

Шунингдек,  “Энг яхши ўйинчи” , “Энг яхши ҳимоячи” ва “Энг яхши дарвозабон” номинацияларида ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати